(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Консалтинг

"МЦФЭР-У" МЧЖ ахборот технологиялари, молиявий ва бошқарув ҳисоби ва режалаштириш соҳаларида маслаҳатлашув ва лойиҳа фаолиятини олиб боради. Компания энг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда қуйидаги йўналишларда хизматлар кўрсатади:

  • IT-консалтинг
  • Бошқарув тизимларини жорий этиш
  • Молия ва бошқарув консалтинги
  • Мол-мулк инвентаризацияси ва ҳисоби

«МЦФЭР-У» МЧЖ россиялик ҳамкори – 2007 йилдан бери Kreston International Халқаро аудиторлик-консалтинг ассоциациясининг аъзоси бўлиб келаётган «МЦФЭР-консалтинг» ЁАЖ (Россия) (www.mcfr-consulting.ru) нинг бош тажрибаси ва технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Ҳамкор - «МЦФЭР-консалтинг» компанияси (Россия) Microsoft ва IBM каби брендларнинг сертификатланган ҳамкоридир. Шунингдек, «МЦФЭР-консалтинг» ЁАЖ (Россия) Microsoft Axapta ERP-тизими, инновацион корхонани бошқариш технологияси бўйича Microsoft Business Solutions компаниясининг олтин совриндоридир.

«МЦФЭР-У» МЧЖ ўз фаолиятида «МЦФЭР-консалтинг» мутахассисларининг қуйидаги умумкорпоратив тамойилларига амал қилади:

  • қўйилган вазифалар доирасида касбий билимлар ва тажрибадан энг юқори даражада фойдаланиш;
  • фикрлар ва ҳаракатлар мустақиллигини сақлаб қолиш;
  • мижозлар манфаатларини доим шахсий манфаатлардан юқори қўйиш;
  • ахборот махфийлигига қатъий риоя қилиш;
  • шахсий хулқ-атворнинг юқори стандартларига амал қилиш.

"Эксперт" журналининг 2011 йил 21 мартдаги 11-сонида берилган маълумотларга қараганда, "МЦФЭР-консалтинг" Россиянинг энг йирик солиқ маслаҳатчилари рейтингида солиқ консалтинги бўйича 8-чи ўринни, мамлакатнинг йирик аудиторлик-консалтинг компаниялари ичида 26-чи ўринни, шунингдек ИТ-бошқарув консалтинги бўйича 3-чи ўринни эгаллайди. «МЦФЭР-консалтинг» мижозлари – 450та Россия компаниялари, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидир.

Ўзбекистонда «DeutscheKabel AG Toshkent» ҚК ОАЖ, «Сувсоз» трести, Курортлар бошқармаси ва б. учун бир қатор лойиҳалар амалга оширилган.

«МЦФЭР-У» МЧЖ томонидан жалб қилинадиган мутахассислар мижозлар учун катта амалий аҳамиятга эга бўлган стратегик, молиявий, ташкилий-бошқарув ва ишлаб чиқариш-иқтисодий тусдаги маслаҳатларни бериш учун зарур ҳажмдаги билимларга ва касбий тажрибага эга. Компания мутахассислари орасида тажрибали амалиётчилар, илмий даражаларга эга бўлган олимлар, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича китоблар, ўқув қўлланмалари, маълумотномалар ҳамда ОАВда эълон қилинадиган мақолалар муаллифлари ҳам бор.