(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Ташкил этилиши

Ўқув-маслаҳат семинарлари

Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази («MTSFER-U» МЧЖ) Ўзбекистон молиявий-иқтисодий ва интеллектуал ахборот бозорида 2005 йил сентябрдан бери фаолият юритиб келмоқда.

«MTSFER-U» МЧЖнинг миссияси – Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасининг жадал ривожланишига салмоқли ҳисса қўша оладиган профессионал бошқарувчилар корпусини шакллантиришга кўмаклашиш.

Турли соҳа ходимларини ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда биз таълим бозорига янги ва долзарб маҳсулотни олиб кириш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар ва янги ҳужжатларнинг қабул қилиниши кузатиб борилади, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўқув дастурлари Концепцияси қуйидаги йўналишларда мутахассис-амалиётчиларнинг касбий билимларини долзарблаштиришни назарда тутади:

  • Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби;
  • Молия;
  • Бошқарув;
  • Кадрлар, ходимларни бошқариш (HR);
  • Сервис ва хизмат кўрсатиш маданияти.

«MTSFER-U» таълим тадбирларига жалб қилинган маърузачилар ва ўқитувчилар таркибига 100 га яқин киши киради. Улар – вазирликлар ва идоралар, аудиторлик фирмалари, йирик консалтинг компанияларининг етакчи мутахассислари бўлиб, ўз соҳасида эксперт билимларининг зарур ҳажмига эга. Уларнинг тажрибаси – барча таълим дастурларининг долзарблиги ва самарадорлиги кафолатидир.