(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Компания ҳақида

Ўзбекистон Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази Нашриёт уйи (“MSTFER-U Nashriyot uyi” МЧЖ) ўз фаолиятини Россия, Украина, Қозоғистон каби МДҲ мамлакатларида олиб бораётган Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази (МЦФЭР) холдинги таркибига киради.

Бугунги кунда “MSTFER-U Nashriyot uyi” Ўзбекистон ахборот бозорининг профессионал бизнес-ахборот бўғинида (В2В)ги етакчилардан биттаси ҳисобланади. Нашриёт уйи нашрлари ассортиментининг кенгайиши маҳаллий медиабозорни чуқур таҳлил қилиш ва журналхонлар эҳтиёжларини ўрганиш асосида таъминланмоқда. Бунинг натижасида “MSTFER-U” нашрлари доим уларга қаерда талаб юқори бўлса, ўша ерда пайдо бўлмоқда.

“MSTFER-U” Нашриёт уйи фаолияти 2006 йил февраль ойида дастлабки нашрий лойиҳа – бухгалтерлар, аудиторлар ва иқтисодчилар учун ойлик ихтисослаштирилган касбий журнал «Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби» журналини нашр этиш лойиҳасининг ишга туширилиши билан бошланди. Журнал 2006 йилнинг апрелида Матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтказилди ва ўша йилнинг июль ойидан мунтазам нашр этила бошланди.

Нашриёт уйининг иккинчи муваффақиятли лойиҳаси – кадрлар хизмати ходимлари учун ойлик ихтисослаштирилган касбий журнал - «Кадрлар масалалари бўйича маълумотнома», 2007 йил январь ойидан нашр этилмоқда. Журнал кадрларга оид иш юритиш ва ходимларни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларга мўлжалланган, зеро уларнинг сони иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва корхоналар сонининг ортиши асносида йил сайин ортиб бормоқда.

Ўзбекистон бозорида тадбиркорлик фаоллигининг ошиши шароитида бизнесни самарали бошқариш масалалари бўйича касбий ахборотга талабнинг ортиши, шунингдек журналхонлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш менежмент масалалари бўйича ихтисослаштирилган нашрни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинишига олиб келди. Чунончи, 2007 йилнинг июлидан бош менежерлар, корхона мулкдорлари, корпоратив бошқарув масалалари бўйича мутахассислар учун ойлик касбий журнал - «Корхонани бошқариш»журнали чиқарила бошланди.

2010 йил февралда “MSTFER-U” Нашриёт уйи янги ихтисослаштирилган журнал - «Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш» журналини рўйхатдан ўтказди. Журнал соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, бош шифокорлар ва уларнинг ўринбосарларига мўлжалланган бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасаларида бошқарув масалаларига бағишланган. Мазкур журналнинг мунтазам асосда нашр этилиши 2010 йилнинг иккинчи ярмидан бошланган.

“MSTFER-U” Нашриёт уйининг нашрлари журналхонларни долзарб ва юқори профессионал ахборот билан таъминлайди, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларига уларнинг кундалик ишларида амалий ёрдам кўрсатади. Журналларда берилаётган мавзуларнинг долзарблигини ўқувчилар сонининг барқарор ортиб бораётгани ҳам тасдиқлаб турибди, айни пайтда обуначилар сони 20 мингдан ортди.

“MSTFER-U” Нашриёт уйининг муаллифлар жамоаси – бу вазирликлар, идораларнинг юксак савияли, юқори профессионал ходимлари, давлат ва хусусий тижорат тузилмаларида фаолият юритаётган амалиётчилар, экспертлар ва бизнес-маслаҳатчилар, шунингдек ихтисослашган илмий муассасалар мутахассисларидир. Улар томонидан тайёрланган материаллар – бу илғор маҳаллий тажриба ва чуқур билимларга асосланган ахборот. Шундай қилиб, мунтазам нашр этилаётган журналларимиз касбий ахборотнинг мутахассисларга энг қисқа ва самарали йўл билан етказилишини таъминлайди.

Нашриёт уйи, даврий нашрлардан ташқари, яқин келажакдаёқ республикамизнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш, молия, бошқарув, кадрлар амалиёти ва б. соҳалардаги етакчи экспертлари таҳрирлигида бир қатор китоблар ва рисолаларни ҳам нашр этишни режалаштирмоқда.

MTSFER-U Нашриёт уйи томонидан чиқарилган дастлабки китоб "Меҳнат дафтарчаси: юритиш ва ҳисобини олиб бориш", унинг муаллифи - М.Ю.Гасанов. Китоб рус (3000 нусха) ва ўзбек (4000 нусха) тилларда чоп этилди 

“MSTFER-U” фаолиятининг барча томонларида бугунги кунда энг яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилиш билан бирга, истиқбол учун ҳам доим ишламоқда.