(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

МЦФЭР ДМҲда

Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш марказининг бош корхонаси – “МЦФЭР” МЧЖ (Россия) Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг тенгдоши бўлиб, 2011 йилда ўзининг 20-йиллигини нишонлади.  

Ўтган давр мобайнида МЦФЭР ноёб интеллектуал ахборот маҳсулотларини яратиш соҳасида бебаҳо тажриба орттирди ҳамда Россия бозорида муносиб ўрин эгаллади. 2005 йилда МЦФЭР МДҲ мамлакатлари – Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўз корхоналарига асос солди, уларда ушбу тажриба ва ноёб технологиялар маҳаллий бозорлар талабларига муваффақиятли мослаштирилди. 

Бугунги кунда МДҲдаги МЦФЭР – бу уйғун ривожланиб бораётган компаниялар гуруҳи бўлиб, уларнинг асосий миссияси – барча мулкчилик шаклидаги корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларига бошқарув қарорларини қабул қилишда ёрдам бера оладиган ишончли, ваколатли ва яхши тизимлаштирилган ахборотни бериш.

Ҳамкорлар

   “Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази (МЦФЭР)» МЧЖ – бу кўп профилли Нашриёт уйи бўлиб, олий ва ўрта бўғин раҳбарлари ва мутахассислари учун 90дан ортиқ касбий ва ихтисослаштирилган адабиётларни таклиф этади. 
www.mcfr.ru
«МЦФЭР-Украина» МЧЖ – МЦФЭР таркибига кирган корхона 2005 йилда Киевда таъсис этилган. 2006 йилда «Кадровик. Трудовое право и управление персоналом» ҳамда «Практика управления образовательным учреждением» журналларининг дастлабки сонлари нашр этилди. Журналларни нашр этиш билан бир вақтда, Украинада таълим тадбирларини ташкил этиш ҳам бошланди. Бу экспертларнинг мавжуд салоҳиятини энг юқори даражада ишга солиш имконини берди. Бугунги кунда кадрлар хизмати ҳамда иш юритиш, бухгалтерия ва солиқ ҳисоби соҳаси мутахассислари учун ўтказиладиган семинарлар энг юқори талабга эга. 
www.mcfr.com.ua
«МЦФЭР-Қозоғистон» компанияси Қозоғистоннинг нашрий бозорида 2005 йилдан бери самарали ишлаб келмоқда. Айнан шу йилдан бошлаб компания МЦФЭР-Россиянинг Қозоғистондаги расмий вакилига айланди. Биринчи «Справочник кадровика. Казахстан» журнали дарҳол мутахассислар ва кадрлар хизмати ходимларининг эътирофига сазовор бўлди ҳамда катта талабга эга бўлди. Кейинги маҳсулот - ихтисослаштирилган «Охрана труда. Казахстан» журнали бўлиб, у турли фаолият соҳаларида ва тармоқларда  меҳнат муҳофазали ва хавфсизлик техникаси ходимлари учун мўлжалланган. Журнал нафақат муҳандислар учун, балки йирик Қозоғистон компанияларининг рағбар таркиби учун ҳам яқин ёрдамчига айланди. 
www.mcfr.kz