(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Кадрлар

Бажариладиган ишлар ҳажми ортганда меҳнатга ҳақ тўлаш

Мен бюджет ташкилотида - сервис ва тадбиркорлик коллежида кадрлар бўлими инспектори бўлиб ишлайман. Тушунтириш берсангиз, бажариладиган ишлар ҳажми кенгайиши ҳисобига ходимларга қўшимча 0,3 ёки 0,5 ставка қўшимча ҳақ тўлашимиз мумкинми? Ҳаммаси бўлиб умумий 1,3-1,5 ставка бўйича ҳақ тўланади.
Масалан, қоровул 1,0 ставкага (штатлар жадвали бўйича нулинчи разряд) қўшимча тарзда тунги навбатчиликлар учун 0,3 ставка, жами 1,3 ставкага ҳақ олади. Лаборант – 1,5 ставка, ўқитувчи (1,0 ставка – йилига 800 соат, ҳафталик юклама – 20 соат) 0,5 ставкада бўлим мудири вазифасини бажаради, ҳафталик юклама жами 40 соатга тенг.
ЎзР Меҳнат кодексининг 160-моддасида бир неча касбда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги назарда тутилган бўлса, ЎзР МК 115-моддаси буни истисно этади. Айтингчи, коллеж ходимлари асосий иш жойи бўйича 1,0 ставкадан ортиқ ишлаши мумкинми? Бу буйруқ билан қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?