(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Ўзбекистон ишбилармонлик авиациясини ривожлантиради

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тадбиркорлик авиацияси ташкил этилади. У якка тартибдаги ва корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади, дея хабар қилди ЎзА.

Шанба куни Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаро (ишбилармонлик (авиацияси аэропорт мажмуаси қурилиши билан танишди. Аэропорт қурилиши тўғрисидаги давлат раҳбари қарори июнда имзоланган эди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурининг хабар қилишича, аэропорт ҳар қандай сиғимдаги лайнерларни қабул қилиши мумкин.

«Ишбилармонлик авиацияси тадбиркорлар учун янги имкониятлар, қулайликлар яратади»,- дея қайд этди Президент. Қурилиш ишларини 2019 йил сўнгига қадар якунлаш режалаштирилган.

Президентимиз янги аэропортда хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатиш, бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказлари ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Шавкат Мирзиёев худди шу куни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига ҳам ташриф буюрди.

«Тошкент-4» халқаро терминали қурилиши лойиҳаси билан танишар экан, Президент Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини 6 миллион кишигача ошириш вазифаси қўйилганини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани тезлаштиришга кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев реконструкция қилинаётган кутиш залини (маҳаллий линияларнинг собиқ бинолари) ҳам кўздан кечирди. Мазкур кутиш зали 10 январга қадар фойдаланишга топширилиши лозим.

У бу ерда етти қаватли меҳмонхона қуришни таклиф қилиб, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Аэропорт, божхона органлари, чегара хизматлари ва ички ишлар органлари ходимлари ҳар бир меҳмонни илиқ қарши олиши зарур, дея таъкидлади Президент.

Манба: gazeta.uz