(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

Афғонистон Президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йил 4 декабрь куни Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади, дея хабар қилди ЎзА.

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, асосий халқаро муаммолар ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан, шунингдек, Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган. Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади.

Манба: gazeta.uz