(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

«Меҳнат дафтарчаси: юритиш ва ҳисобини олиб бориш»

«Меҳнат дафтарчаси: юритиш ва ҳисобини олиб бориш»
Китобда меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобга олиш ва сақлашнинг белгиланган тартиби батафсил баён қилинган.

Китоб маълумотнома нашри форматида тайёрланган бўлиб, унда сиз:

  • • меҳнат дафтарчалари билан ишларни ташкил қилиш бўйича тушунтиришлар ва тавсияларни;
  • • ходимни ишга қабул қилишда ва бошқа ишга ўтказишда, у билан меҳнат муносабатларини бекор қилишда меҳнат дафтарчасини тўлдиришга ёндашувларни;
  • • меҳнат дафтарчаларидаги ёзувларга тузатишлар киритиш тамойилларини;
  • • меҳнат дафтарчаси дубликатини тўлдириш қоидаларини;
  • • турли вазиятларда меҳнат дафтарчаларини тўлдиришга мисолларни;
  • • кадрларга оид иш юритишдаги айрим ҳужжатлар намуналарини;
  • • банд аҳолининг алоҳида тоифалари (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хўжаликлари аъзолари ва ҳ.к.) меҳнат дафтарчаларини юритишга бағишланган бўлимни топасиз.

Китоб кадрлар хизмати ходимларига мўлжалланган бўлиб, кадрларга оид кундалик ишларда маълумотнома бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Нарҳи: 
  • • рус тилида39 500 сўм
  • • узбек тилида40 000 сўм

Мазкур нашрга буюртмани расмийлаштириш учун қуйидаги алоқа телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз: 
(8 371) 150 00 09;
             252 13 23;
             252 26 22;
             252 51 65.
Нашрда турли вазиятларда меҳнат дафтарчасини тўлдиришга мисоллар, кадрларга оид баъзи бир ҳужжатлар намуналари келтирилган, бу китобдан кадрлар хизмати ходимларининг кундалик амалий ишида фойдаланиш имконини беради. Рус тилидаги нашрда меҳнат дафтарчасини тўлдиришга мисоллар давлат тилида, рус тилидаги таржимаси келтирилган ҳолда берилган.

Муаллиф:

Гасанов М.Ю.

Китобда банд аҳолининг алоҳида тоифалари (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хўжаликлари аъзолари ва ҳ.к.) меҳнат дафтарчаларини юритишга бағишланган бўлим ҳам берилган бўлиб, бу нашрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари учун амалий аҳамиятини оширади. Меҳнат дафтарчалари ҳақида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ва уни бузганлик учун жавобгарлик масалалари батафсил ёритилган.

Ҳозир обуна бўлиш