(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi»

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi»

Бухгалтерия ҳисоби ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси, ҳисобот ва солиқ солиш масалаларига бағишланган амалий ва услубий тусдаги даврий нашр.
Журнал саҳифаларида сиз, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, солиқ солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, уларга тушунтиришлар ва шарҳлар билан бирга, таҳлилий, ахборот, услубий материаллар ва қуйидаги масалалар бўйича етакчи мутахассислар ва амалиётчиларнинг тавсияларини топишингиз мумкин:

  • • бухгалтерия ҳисоби ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижросини ташкил қилиш ва юритиш;
  • • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш;
  • • молия ва солиқ ҳисоботини тузиш;
  • • хўжалик субъектлари фаолиятини текшириш;
  • • солиқ ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик;
  • • шунингдек журналхонлар саволларига жавоблар ва б.
Журнал корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва бухгалтерлари, аудиторлар ва бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва солиқ солиш соҳасидаги бошқа мутахассислар учун мўлжалланган.

Даврийлиги: Ҳар ой, бир йилда 12та сон.

Параметрлар: 80бет, 84х108/16

Адад: 9 500

Меъёрий ҳужжатлар
Бухгалтерия ҳисоби ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси, солиқ солиш, аудиторлик ва назорат-тафтиш фаолияти соҳаларидаги қонунчилик ва бошқа расмий норматив ҳужжатлар, шунингдек уларга шарҳлар.

Солиқ солиш 
Янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар бўйича батафсил шарҳлар ва тушунтиришлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш, солиқ ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш, солиқ назорати ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари бўйича мақолалар ва тавсиялар.

Бухгалтерия ҳисоби
Янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар бўйича батафсил шарҳлар ва тушунтиришлар, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш масалалари бўйича мақолалар ва тавсиялар. Хўжалик субъектлари, бюджет ташкилотлари, банклар, шунингдек кичик ва хусусий тадбиркорлик скбъектлари учун бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари.

Ғазначилик
Давлат бюджетининг касса ижроси, Давлат бюджети маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш, бюджет маблағларини олувчилар билан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, тўловларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижросини ижро этиш ва ҳ.к. масалалари бўйича шарҳлар ва тушунтиришлар.

Аудит
Аудиторлик текширувларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича материаллар. Мажбурий ва ташаббускорлик аудиторлик текширувлари. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари.

Иш ҳақи: солиқлар ва мажбурий тўловлар
Журналнинг ушбу бўлимида йил давомида тегишли ҳисобот даврлари учун аниқ мисолларда қуйидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби келтирилади:
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини; 
  • фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини; 
  • фуқароларнинг иш ҳақи юзасидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадалларини
Шу билан бирга, иш ҳақи билан боғлиқ бошқа ҳисоб-китоблар қаторида, мажбурий тўловларни амалга ошириш ва тегишли органларга ҳисоботларни (ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар, маълумотлар) тақдим этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида маълумотлар келтирилади.

Савол-жавоб
Журналхонлар саволларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари, шунингдек солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги тажрибали амалиётчи-мутахассислар жавоб беради.

Таҳририят

Бош муҳаррир:
Ахмедов Рустам Назирович

Масъул муҳаррир:
Адилов Мумин Кадирович


Муҳаррир:
Тошматов Шухрат Амонович

Муаллифларимиз:
Солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва ғазначилик соҳаларидаги республиканинг етакчи экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари.

Яқин сонларда:
  • 2016 йилдаги солиқ солишдаги ўзгаришлар.
  • Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботлар ва ҳисоб-китоблар.
  • Иш ҳақи: солиқлар ва мажбурий тўловлар.
  • Бухгалтерия ҳисоби.

Ҳозир обуна бўлиш