(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

«Sog'liqni saqlashni tashkil etish va boshqarish »

«Sog'liqni saqlashni tashkil etish va boshqarish »

Соғлиқни сақлаш ва даволаш-профилактика муассасаларини бошқариш тизимида самарали менежмент масалаларига бағишланган ҳар ойлик даврий нашр. Нашр рус ва ўзбек тилларида чиқади.
Журнал саҳифаларида соғлиқни сақлашни ва тиббий муассасаларни бошқариш органлари фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги янги қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида, таҳлилий, ахборот услубий материалларни, жумладан:

  • • ДПМ фаолиятини ташкил қилиш, 
  • • тиббий муассаса менежменти ва маркетинги, иқтисодиёти, 
  • • ДПМ ҳисоботини режалаштириш ва ҳисобини юритиш, 
  • • ДПМ да кадрлар иши хусусиятлари ва ходимларни бошқариш, 
  • • тиббиёт муассасаларининг ваколатли органлар томонидан текширилиши ҳақида материалларни топишингиз мумкин
  • • шунингдек, етакчи амалиётчи мутахассисларнинг соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга шарҳлари ва тушунтиришлари, тиббиёт янгиликлари, журналхонлар саволларига жавоблар ҳам берилади. 

Журнал соғлиқни сақлашни бошқариш органлари раҳбарлари ва ходимларига, ДПМ маъмурий-бошқарув ходимларига бағишланган.

Даврийлиги: Ҳар ой, йилига 12та сон

Параметрлар: 80 бет, 70х108/16

Адад: 4 050

Долзарб суҳбат.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари, республиканинг етакчи мутахассислари билан суҳбатлар берилади.

ДПМ фаолиятини ташкил этиш.
Лавозим йўриқномалари, уставлар, низомлар банки. Даволаш муассасалари фаолиятини ташкил килишнинг умумий масалалари. ДПМ ичидаги хизматлар ва бўлимлар ўзаро таъсирлашуви. Жамоадаги муносабатлар масалалари.

Иқтисодиёт ва молия.
Даволаш муассасалари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари. Хўжалик фаолиятини тахлил килиб. Молияни бошқариш. Нарх ҳосил бўлиши, ходимлар меҳнатини меъёрлаш масалалари ва ҳ.к.

Диққат, текширув.
Вопросы контактов с представителями НТБ, Давлат санитария-эпидемиология назорати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва ҳ.к. вакиллари билан мулоқотлар масалалари.

Ходимларни бошқариш.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш. Пенсия таъминоти. Даволаш муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, пенсия ҳисоблаш масалалари бўйича маслаҳатлар. ССВ, Молия вазирлиги, солиқ ва касаба уюшмалари органлари мутахассисларининг қонунчиликдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти бўйича ўзгаришларга шарҳлари.

Расмий хабарлар.
ДПМ менежери фаолияти учун зарур республика миқёсидаги янги меъёрий ҳужжатлар шарҳи. ЎзР ССВ буйруқларининг тўлиқ матнлари ва мутахассисларнинг шархлари.

Саволлар ва жавоблар.
Мутахассислар маслаҳатлари. Ҳамкасблар билан тажриба алмашиниш. Илғор ДПМдан фоторепортажлар, уларнинг раҳбарлари билан суҳбатлар. Даволаш-диагностика, режа-иқтисодий, хўжалик ва кадрлар ишини ташкил филиш бўйича илғор тажрибани ўрганиш ва тарқатиш.

Аттестацияга тайёрланамиз.
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш раҳбарларининг ҳар йили мажбурий аттестациядан ўтиши белгилангани боис, мазкур рукнда аттестация пайтида бериладиган саволларга давлат аттестация комиссияси аъзоларининг жавоблари берилади.

Янги технологиялар.
Рукнда турли касалликларни даволаш ва ташхислашнинг янги имкониятлари республикамизнинг ихтисослаштирилган марказлари иши мисолида кўриб чиқилади.

Меъёрий ҳужжатлар.
Соғлиқни сақлаш тизимида қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатлар, қонунлар, фармонлар билан таништирилади.

Соғлиқни сақлашда менежмент масалалари.
Соғлиқни сақлаш ва тиббиётни бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб берувчи мақолалар берилади.

Таҳрир кенгаши

Асадов Д.А. – Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш, бошқариш ва иқтисодиёти кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор, таҳрир кенгаши раиси

Ахмедова Д.И.- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт педиатрия маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор 

Гафуров Б.Г. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош неврологи, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг неврология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Исмаилов У.С. – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи, т.ф.д.

Ходжибаев А.М. – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг муовини

Ханапияев Ф.Р. - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси 

Бабаджанов А.С. - «Sog`liqni saqlashni tashkil etish va boshqarish»/«Организация и управление здравоохранением» журналининг бош муҳаррири, Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг кафедра мудири, т.ф.д., профессор 


Таҳририят

Бош муҳаррир:
Бабаджанов Абдумурат Саттарович
E-mail: ABabadjanov@mcfr.uz

Муҳаррир:
Богданова Раиса Дамировна     
E-mail: RBogdanova@mcfr.uz

Муаллифларимиз 
ДПМ иқтисодиёти, режалаштириш, фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги республиканинг етакчи экспертлари. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, юристлар, ходимларни бошқариш ҳамда тиббий муассасаларни текшириш масалалари бўйича етакчи мутахассислар.
Журнал саҳифаларида соғлиқни сақлашни ва тиббий муассасаларни бошқариш органлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий-норматив ҳужжатлар, таҳлилий, ахборот тусидаги услубий материаллар, жумладан ДПМ фаолиятини ташкил қилиш, тиббий муассаса менежменти ва маркетинги, иқтисодиёти, режалаштириш, ДПМ ҳисоботи ҳисоби, кадрлар билан ишлаш хусусиятлари ва ДПМ ходимларини бошқариш, тиббиёт муассасаларининг ваколатли органлар томонидан текширилиши масалалари бериб борилади. Шунингдек, етакчи маҳаллий амалиётчи-мутахассисларнинг соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга шарҳлари ва тушунтиришлари, тиббиёт янгиликлари, журналхонлар саволларига жавоблар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Ҳозир обуна бўлиш