(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»

«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Кадрлар ҳисоби, меҳнат ҳуқуқи ва ходимларни бошқариш муаммолари ва масалаларига бағишланган амалий ва услубий тусдаги даврий нашр.
Журнал саҳифаларида сиз таҳлилий, ахборот тусидаги ва услубий материалларни, олимлар ва амалиётчи мутахассисларнинг меҳнат жамоаларида кадрлар ишини ташкил қилиш тажрибаси, муаммолари ҳақидаги мақолаларини ва уларнинг тавсияларини, шу жумладан:
  •  • кадрларга оид иш юритиш масалалари ҳақидаги мақолаларини; 
  • • меҳнат муносабатларининг юридик жиҳатлари; 
  • • персонални бошқариш; 
  • • кадрлар амалиёти; 
  • • меҳнат ҳақидаги қонунчиликкка риоя қилиш; 
  • • ижтимоий муҳофаза; 
  • • архив иши; 
  • • меҳнат муҳофазаси, кадрлар ҳисоби ва аудити ҳақида материалларни; 
  • • шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, ЎзР Ҳукумати қарорлари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлари матнлари, уларни амалий қўллаш бўйича шарҳлар ва тушунтиришларни ўқишингиз мумкин.
Журнал турли мулкчилик шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ва кадрлар хизмати ходимлари, кадрлар агентликлари раҳбарлари ҳамда ходимларни бошқариш бўйича мутахассисларга мўлжалланган.

Даврийлиги: Ҳар ой, бир йилда 12 та сон

Параметрлар: 80 бет, 84х108/16

Адад: 11 150

Қонунчилик янгиликлари.
Меҳнат ҳуқуқи бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек уларга шарҳлар, уларни қўллаш бўйича тушунтиришлар ва тавсиялар.

Кадрларга оид иш юритиш.
Кадрларга оид иш юритишни ташкил қилиш ва кадрлар ҳаракатини ҳужжатлаштиришнинг долзарб масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар; кадрлар ҳисобини юритиш, буйруқларни чиқариш, меҳнат дафтарчасини тўлдириш бўйича амалий маслаҳатлар, тармоқ спецификаси ва ходимлар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда.

Кадрлар амалиёти.
Ходим ва иш берувчи муносабатларининг барча томонлари корхоналарда кадрларга оид ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича услубий тавсияларда; муайян корхоналар ва ташкилотлар мисолида кадрларга оид ишлардаги мураккаб масалаларда қўлланиладиган ёндашувлар баёни; ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларини тўғри ҳужжатлаштиришга талаблар, республикамиз корхоналарида иш вақти, меҳнат ва ижтимоий таътиллар, меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги ва шу каби бошқа масалалар бўйича амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни ташкил қилиш бўйича тавсиялар батафсил кўриб чиқилади.

Ходимларни бошқариш.
Ходимларни бошқаришга замонавий ёндашувлар, ходимларни танлаш, уларни рағбатлантириш ва мотивациялаш, ходимларни баҳолаш, аттестацияни ўтказиш, ходимларни ўқитишни ташкил қилиш, низоли вазиятларни ҳал қилишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш.

Архив иши.
Кадрларга оид ҳужжатлар билан олиб бориладиган ишларнинг катта қисмини ҳужжатларни сақлашга тўғри тайёрлаш ва топшириш эгаллайди. Бк борадаги мутахассислар кадрларга оид ҳужжатларни архивда сақлашга тайёрлашни расмийлаштириш бўйича батафсил тушунтириш берадилар.

Меҳнат муҳофазаси.
Корхонада меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишга асосий талаблар, алоҳида ходимлар тоифаларига қўйиладиган алоҳида талаблар, ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисани ўрганиш процедуралари ва меҳнатда майиб бўлганда зарарни қоплаш хусусиятлари.

Ижтимоий муҳофаза.
Қонунчиликдаги охирги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ва яққол мисоллардан фойдаланиб турли тоифадаги ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали шаклларини яратишга талаблар ва ёндашувлар.

Меҳнат низолари.
Судда вакиллик қилишни расмийлаштириш, даъво аризалари шакллари, даъвони таъминлаш чораларини кўриб чиқиш, ишларни судда кўриб чиқиш процедуралари, шунингдек энг кўп учрайдиган меҳнат низоларини таҳлил қилиш ва суд амалиётидагивазиятларни кўриб чиқиш.

Меҳнат бозори.
Турли тармоқлар мутахассисларининг меҳнат бозори бўйича таҳлилий шарҳлари, кадрлар агентликлари бозоридаги тенденциялар.

Профессионалларнинг жавоблари.
Журналхонлар саволларига ЎзР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг етакчи мутахассислари, ҳуқуқшунослар ҳамда кадрлар иши бўйича амалиётчилар, шунингдек журналнинг Таҳририят кенгаши аъзолари жавоб берадилар.

Абдухакимов Азиз Абдукаххарович - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қумитаси раиси

Абдурахманов Каландар Ходжаевич — “Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети” олий касб таълими Федерал давлат бюджети таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор.

Абдуллаев Абдушукур Хамидович — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси

Гасанов Михаил Юрьевич —Тошкент Давлат юридик университетининг "Меҳнат ҳуқуқи" кафедрасининг доценти, юридик фанлари номзоди

Навотный Александр Шеменович — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бошқармаси бошлиғи.

Хамроев Одил Хамзаевич — "Surhancementinvest", чет эл корхонаси бош директори,  иқтисод фанлари доктори, профессор

Шамсиев Баходир Махамаджанович — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи.

Перетолчин Сергей Иванович — «Kadrlar masalalari bo‘yicha ma’lumotnoma» /«Справочник по кадровым вопросам» журнали бош муҳаррири.

Таҳририят

Бош муҳаррир:
Перетолчин Сергей Иванович

Масъул муҳаррирлар:
Никулин Сергей Алексеевич
Уяли тел.: (+998 90) 370 30 76

Ибрагимова Гули Махмудовна
Уяли тел.: (+998 90) 355 93 14

Муаллифларимиз:
Республикадаги меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги етакчи экспертлар, ҳуқуқшунослар ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ходимлари, адвокатлар, ходимларни бошқариш ва ташкилий ривожланиш масалалари бўйича етакчи бизнес-маслаҳатчилар.

Яқин сонларда:
  • 2012 йилда иш вақти давомийлигидаги ўзгаришлар ҳақида;
  • Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари;
  • “Хорижий ишчи кучи ҳақида низом”даги ўзгаришлар ҳақида;
  • Ходим муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда ҳужжатларни расмийлаштиришга мисоллар;
  • Ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача бўлган боласи бор аёллар билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш: мумкинми ё мумкин эмасми?;
  • Кадрларга оид ҳужжатларни узоқ сақловга тайёрлаш;
  • Пенсияни тайинлашда иш стажини ҳисоблаш тартиби;
  • Ишловчи пенсионерлар: иш берувчи нималарни билиши керак;
  • Олий маълумот ҳақидаги диплом нострификацияланмаган бўлса;
  • Меҳнатни муҳофаза қилишнинг метрологик таъминоти;
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг “Меҳнат шартномаси” деб номланган VI бобига шарҳларнинг давоми.

Ҳозир обуна бўлиш