(8 371) 150-00-09

Нашрлар пештахтаси

«Soliq solish va buxgalteriya hisobi» «Soliq solish va buxgalteriya hisobi»
Журнал корхоналар ва ташкилотлар раҳбарл...
батафсил
«Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma» «Kadrlar masalalari bo'yicha ma'lumotnoma»
Журнал турли мулкчилик шаклидаги корхона...
батафсил

«Korxonani boshqarish»

«Korxonani boshqarish»
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда замонавий менежмент муаммоларига бағишланган амалий ва услубий тусдаги даврий нашр.
Журнал саҳифаларида бошқарув фаолиятининг турли соҳаларидаги маҳаллий ва хорижий экспертларнинг ахборот ва тахлилий материаллари, қуйидаги масалалар бўйича амалий фаолиятда қўллаш учун тавсиялар ва тушунтиришларни топиш мумкин:
  • • Корпоратив менежмент ва ҳуқуқ назарияси ва амалиёти;
  • • Стратегик бошқарув ва бизнес-режалаштириш;
  • • Молиявий менежмент ва ҳисоб;
  • • Маркетинг стратегиялари ва бозор тадқиқотлари;
  • • Ташкилий ривожланиш ва ходимларни бошқариш;
  • • IT-технологиялар бизнесда;
  • • Бошқарув психологияси;
  • • Шартномавий муносабатларни юридик қўллаб-қувватлаш;
  • • шунингдек Ўзбекистоннинг энг самарали компаниялари тадбиркорлик тажрибасини ўрганиш.

Журнал барча ташкилий шаклдаги корхоналар раҳбарларига, профессионал менежерларга, турли соҳаларда бизнесни бошқариш билан қизиқувчи мутахассислар ва маслаҳатчиларга мўлжалланган.

Даврийлиги: Ҳар ой, бир йилда 12та сон

Параметрлар: 80 бет, 70х108 1/16

Адад: 1500

Корпоратив бошқариш
Ушбу рукнда акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари фаолияти назарий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилади, корпоратив бошқарув бўйича маҳаллий ва хорижий тажриба таҳлил қилинади.
АЖ умумий йиғилишларини тайёрлаш, мулкдорлар ва менежерлар ўзаро муносабатларини оптималлаштириш, дивиденд сиёсати, корпоратив бошқарув ва ходимлар билан ишлаш амалиёти, ҳамкорлар, мижозлар ва инвесторлар билан ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш масалалари бўйича амалий материаллар. 

Менежмент
Рукнда стратегик режалаштириш, компаниялар гуруҳини қайта тузиш, ўзгаришларни бошқариш; мулкдорлар ва ёлланма менежерлар билан муносабатлар масалалари ёритилади. Рукнда тилга олинадиган асосий мавзулар – ресурсларни ва ташкилий жараёнларни бошқариш, корпоратив қадриятлар ва ташкилий маданиятни шакллантириш, бошқарув қалтисликлари зоналари.
Менежментни ташкил қилиш ва иқтисодиёти, давлат бошқаруви, стратегик, тармоқ, экологик менежмент; халқаро бизнесни бошқариш; бошқарув консалтинги; янги технологиялар, менежментнинг асосий масалалари – нимани, кимни бошқариш, қандай бошқариш, нима учун бошқариш ва ким бошқаради масалаларини таҳлил қилиш. 

Молия
Корпоратив молия ва молиявий бозор, режалаштириш ва молиявий таҳлил, бизнесни ва инвестици лойиҳаларини баҳолаш, молиявий барқарорликни моделлаштириш, қалтисликларни баҳолаш ва ҳ.к. масалалари кўриб чиқилади.
Мутахассисларнинг солиқни режалаштириш ва корхоналар ҳисоб сиёсатини юритиш масалалари ҳақидаги мақолалари берилади. Бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий назорат бўйича амалий маслаҳатлар берилади. 

Маркетинг
Компания маркетинг сиёсатининг турли масалалари, хусусан, маҳсулотни тақсимлаш каналлари, нархни шакллантириш, сотувларни рағбатлантириш, бозор сегментацияси, брендинг ва PR ҳақида материаллар эълон қилинади; товарни илгари суришнинг самарали тизимини, товарни сотиш стратегиясини қандай қилиб яратиш мумкин, CRM-тизимни ишлаб чиқишда нималарга эътибор берилади?
Кадрлар
Мақолаларнинг асосий мавзуси — ходимларни мотивациялаш ва рағбатлантириш, ходимларни ўқитиш, баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш, ташкилот корпоратив маданиятини шакллантириш, меҳнат шартномасини тўғри бекор қилиш. 

Долзарб мавзу
Компаниялар раҳбарлари амалиётда тез-тез дуч келиб турадиган долзарб муаммолар ҳақида мақолалар, етакчи мутахассислар, маслаҳатчилар, экспертларнинг айни пайтда бизнес-ҳамжамият учун энг қизғин бўлган мавзулар бўйича фикрлари берилади. 

Ҳуқуқ
Мазкур рукнда бизнеснинг ҳуқуқий таъминоти, хусусан, тадбиркорликнинг турли шаклларини ташкил қилишнинг қонуний асосларига доир мақолалар берилади. Хўжалик низолари бўйича амалий мисоллар келтирилади, хўжалик субъектлари билан юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар таҳлил қилинади, хўжалик шартномаларини расмийлаштириш ва тузиш бўйича тавсиялар берилади.

Биржалар ва биржа иши
фонд ва товар биржаларини ташкил қилиш ва фаолияти масалалари, биржа бозоридаги операциялар, активларнинг биржадаги котировкалари, депозитарийлар, қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларни ҳисобга олиш бўйича услубий тавсиялар. 

Бизнес-инновациялар
Инновацион фаолиятсиз юқори рақобатли бозорларда жон сақлаб қолиш жуда мушкул. Ушбу рукн материаллари стратегияни тўғри ишлаб чиқиш, инновацион фаолиятни тўғри ташкил қилиш ва рағбатлантиришга ёрдам беради. 

IT-технологиялар бизнесда
Мазкур рунк материаллари бизнес самарадорлигини ошириш имконини берадиган технологиялар ва методикаларни қўллаш масалаларига бағишланган. Турли дастурий ечимлар, электрон ҳужжатлар айланмаси тизимлари, маълумотлар базалари, электрон имзони қандай қилиб тўғри жорий этиш мумкин, шунингдек бизнеснинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга ёрдашувлар. 

Бизнесни баҳолаш
Корхона ресурсларини, кўчмас мулкни ва бошқа активларни самарали бошқариш уларнинг бозор баҳосини аниқлаш заруратини белгилаб беради. Рукнда баҳолашни олиб бориш усуллари, баҳолаш фаолиятини тартибга солиш масалалари, баҳолаш бизнесини ривожлантириш муаммолари ёритилади. 

Замонавий топ-менежер портрети
Самарали компаниялар раҳбарлари ва менежерлари журнал саҳифаларида ўзларининг бошқарув ва касбий фаолиятида тўплаган тажрибаси, шунингдек Ўзбекистондаги замонавий иқтисодиёт шароитида бошқарув хусусиятлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашадилар. 

Бизнес психологияси
Мазкур рукн мақолаларида бизнес-жараёнлар ва ходимларни бошқариш самарадорлигини оширадиган психологик усуллар баён қилинади, иш бўйича мулоқот, менежмент психологияси масалалари кўриб чиқилади.
кўпинча бизнес эгалари, менежерлар бизнесда психология қонунлари иқтисодиёт назарияси ва молиявий ҳисоб-китобларга қараганда каттароқ аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини яхши тушунишмайди.
Психология, одамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганар экан, инсон ва унга таъсир қилиш воситаларини тушуниш имконини беради.
Таҳрир кенгаши: 

Р. А. Гулямов - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси, таҳрир кенгаши ҳамраиси

А. И. Икрамов - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, таҳрир кенгаши ҳамраиси.

А. А. Абдуҳакимов - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 

Г. В. Урманова - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари 

М. Б. Хамидулин - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси «Иқтисод ва молия» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори 

Ш. М. Асьянов - Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази директори, юридик фанлари номзоди, профессор. 

П. Г. Свешников - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. 

Р. М. Хайдаров - «Ўзбекистон аудиторлар палатаси» ижрочи директори

Г. М. Ибрагимова - “Корхонани бошқариш” журнали бош муҳаррири.

Таҳририят

Бош муҳаррир:
Ибрагимова Гули Махмудовна 
Уяли тел: (+99890) 355 93 14 

Масъул муҳаррир:
Яковлев Игорь Георгиевич

Муаллифларимиз:
  • Республикамизнинг корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув соҳасидаги етакчи экспертлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва ходимлари (Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва ҳ.к.);
  • Биржа бозори ва қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси институтлари раҳбарлари ва экспертлари (Қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш маркази, Республика фонд биржаси, Хусусийлаштириш, корпоратив боқшарувни ва ДМҚ қошидаги қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Республика кўчмас мулк биржаси, Республика валюта биржаси ва ҳ.к.);
  • Менежмент масалаларини ўрганишга ихтисослашган таълим муассасалари олимлари ва мутахассислари (Банк-молия академияси, Олий бизнес мактаби, ЎзР ФА Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти ва б.);
  • Юристлар ва адвокатлар, хўжалик ва меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича экспертлар;
  • Етакчи бизнес-консультантлар, жумладан хорижий;
  • Турли мулкчилик шаклидаги ва турли тармоқлардаги корхоналар раҳбарлари ва менежерлари.

Маълумки, 2014 йил 7 майда кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири)да корпоратив қонунчиликда бир қатор комплекс ўзгаришлар назарда тутилган бўлиб, улар тадбиркорликнинг акциядорлик шаклини янада ривожлантириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, акциядорларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини янада тўлиқроқ таъминлашга қаратилгандир.

Шу муносабатда «Корхонани бошқариш» журнали таҳририяти эътиборингизга ушбу қабул қилинган Қонунга бағишланган махсус сонни таклиф қилади.

Қонуннинг ушбу сонида ҳужжатга киритилган янгиликлар корпоратив муносабатларни тартибга солишнинг асосий жиҳатлари (жамият ҳужжатлари, унинг бошқарув органлари, устав капиталини ўзгартириш, жамиятни қайта ташкил қилиш, алоҳида тоифа битимларга белгиланган талаблар, миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш ва ҳ.к.) кесимида қисқача шарҳланади.
Журналхонларимизга қулайлик яратиш мақсадида киритилган ўзгаришлар Қонуннинг янги таҳрири меъёрларининг баён қилиниши кетма-кетлигига мувофиқ келтирилмоқда. Шу билан бир вақтда, янгиликларнинг мазмуни берилмоқда, уларнинг энг муҳимлари, илгари амалда бўлган таҳрир билан солиштириш қулай бўлиши учун, жадвал кўринишида ифодаланган.
Муҳим янгиликларни чуқурроқ акс эттириш мақсадида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ЎзР Қонуни (янги таҳрирда) талабларини амалий бажаришда юзага келиши мумкин бўлган 100та саволга жавоблар берилмоқда.

Ҳурматли журналхонлар!

Журналимизнинг яқин сонларида сиз қуйидаги масалалар бўйича мақолалар ва материаллар билан танишишингиз мумкин: 

• Акциядорлик жамияти фонд бозорида ривожланиш учун капитални қандай қилиб жалб қилиши мумкин? Андеррайтер ва маркет-мейкер функциялари;
• Акциядорлик жамияти акцияларни мустақил жойлаштира оладими? Нима учун акциядорлик жамиятига акцияларини биржа ва/ёки уюшган биржадан ташқари бозорда жойлаштириш маъқулроқ?
• ИСО стандартини жорий этишнинг корпоратив бошқарув сифатига таъсири;
• Корпоратив бошқарув ва компаниянинг баҳоси: Ўзбекистондаги вазият;
• Акциядорлик жамиятида корпоратив маслаҳатчи – маслаҳат берувчими ёки назорат қилувчими?
• Бош бухгалтер билан меҳнат шартномасини қандай қилиб қонуний бекор қилиш мумкин?
• Корхонада аудит масалалари. Мажбурий аудитни ўтказиш шартлари;
• Аудиторлик хизматлари бозорида аудиторлик ташкилотини қандай танлаш мумкин?
• Аудиторлик хизмати қанчага тушади ва унинг нархи нималардан ташкил топади?
• Кузатув кенгашининг самарали фаолияти қандай ташкил этилади? Кузатув кенгаши йиғилишининг баённомаси қандай қилиб расмийлаштирилади?
• Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) хусусий корхонадан қандай фарқ қилади?
• МЧЖни тугатиш тартиб-таомили қандай? Агар МЧЖ сўндирилмаган қарздорликка эга бўлса, уни ёпиш мумкинми?
• Кредит шартномаси бўйича талаб ҳуқуқини учинчи шахсларга ўтказиш. Банк кредит шартномаси бўйича талаб ҳуқуқини учинчи шахсларга ўтказа оладими, бундай масалаларни қарз олувчи билан келишиб олиш шартми?
• Келишув битими. Қандай ҳолларда ва қандай тартибда келишув битими тузилиши мумкин?

Ҳозир обуна бўлиш